Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Android 10» ўрнатиладиган «Samsung» қурилмалари рўйхати чиқди

«Android 10» ўрнатиладиган «Samsung» қурилмалари рўйхати чиқди

Фото: «AKKet»

«AndroidPure» порталида амалий тизими «Android 10»гача янгиланадиган «Samsung» қурилмалари рўйхати пайдо бўлди.

Нашрда ёзилишича, Galaxy A8+, A6s, A8s, A7 2018, A40s, J4 Core, J2 Core, J2 Pro, J7 Prime 2 смартфонларига янги оператив тизим ўрнатилмаслиги деярли аниқ. Galaxy M10s ҳам «ўнлик» тизим ўрнатиладиган қурилмалар рўйхатида йўқ, эҳтимол бу смартфон кеча, 18 сентябрь куни тақдим этилгани билан боғлиқ.

«Google» компанияси «Android 10» якуний талқинини 2019 йилнинг 3 сентябрь куни тақдим этганди. Унинг интерфейсидаги асосий ўзгаришлардан бири ишоралар ёрдамида бошқарилишидир.

Фото: «AndroidPure» 

Умуман олганда, рўйхатдаги қурилмалар сони жуда кўп. Батафсил рўйхат бу ерда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг