Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбектелеком» икки тариф режасида тезликни 10 Мбит/с.га оширди

«Ўзбектелеком» икки тариф режасида тезликни 10 Мбит/с.га оширди

Фото: «Ўзбектелеком»

«Ўзбектелеком» АК 2019 йил 24 июлдан UNLIM сериясининг айрим тариф режаларига ўзгартиришлар киритмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

UNLIM 10 ва UNLIM 20 тариф режалари абонентлари учун аввалги тезликка яна 10 Мбит/с.дан қўшилди ва бунда абонент тўлови ўзгаришсиз қолдирилди. Эндиликда 20 Мбит/с. тезликдаги (аввал 10 Мбит/с. эди) чексиз интернет қиймати 149 000 сўмни, 30 Мбит/с. тезликдаги (аввал 20 Мбит/с. эди)  тариф режаси эса 199 000 сўмни ташкил этади.

Тариф режаларига ўтиш шахсий кабинет ёки савдо ва хизмат кўрсатиш бўлимлари орқали амалга оширилиши мумкин.

Янги абонентлар тариф режасига уланишлари учун савдо ва хизмат кўрсатиш офисларига мурожаат қилишлари ёки компаниянинг сайти орқали онлайн тарзда ариза қолдиришлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг