Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Австралияда ёввойи ит 1 ёшли болани ўғирлаб кетди

Австралияда ёввойи ит 1 ёшли болани ўғирлаб кетди

Фото: «Globallookpress.com»

Австралиянинг Квинсленд штатига қарашли оролда ёввойи динго ити 1 ёшли болани ўғирлаб кетди. Ҳодиса 18 апрел, пайшанба куни рўй берган.

Тажовузкор ит ғилдиракли уйга (трейлер) кирган ва ухлаб ётган болани олиб чиқиб кетган. Фақат боланинг баланд овозда йиғлаб юбориши уни қутқариб қолди. Ота-она унинг йиғисига уйғониб кетган, бу вақтда ёввойи ит уни ташқарига олиб чиқиб бўлган эди. Ота дарҳол ўғлини қутқаришга шошилади ва динго итининг оғзидан тортиб олади.

19 апрелга ўтар кечаси болани вертолётда касалхонага етказиб келишган. Ит унга зарар етказишга улгурган ва болакайнинг оёғи, танаси ва бошида жароҳатлар бор эди. Айни вақтда унинг ҳолати барқарор.

Эслатиб ўтамиз, январ ойида Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги Йеджон қишлоғида леопард кечаси 4 ойлик болани олиб кетиб, бурдалаб ташлаган эди. Оила кечаси ташқарида ухлаган ва леопард сездирмай келиб, болани олиб кетган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг