Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг хавфли мамлакат аниқланди

Дунёдаги энг хавфли мамлакат аниқланди

Фото: «РИА Новости»

Янгиланган Глобал тинчликсеварлик индекси (Global Peace Index)га кўра, дунёдаги энг хавфли мамлакат — Афғонистон (163-ўрин). Жанубий қўшнимиз рейтингдаги охирги ўриндан Сурияни чиқариб юборди.

«Сурия, Афғонистон ва Марказий Африка Республикаси (МАР)да 2018 йили зўравонлик энг катта иқтисодий йўқотишларга (тегишли равишда ялпи ички маҳсулотнинг 67, 47 ва 42 фоизи кўринишида) олиб келди», — дейилади ушбу индекс тақдимот матнида.

Афғонистондан кейинги энг хавфли беш мамлакат: Сурия (162-ўрин), Жанубий Судан (161-ўрин), Яман (160-ўрин), Ироқ (159-ўрин) ва Сомали (158-ўрин).

Индекс муаллифлари Исландияни жаҳондаги энг хавфсиз мамлакат деб топишди.

«Муз ўлкаси» ортидан энг хавфсиз мамлакатлар сифатида Янги Зеландия (2-ўрин), Португалия (3), Австрия (4) ва Дания (5) жойлашди.

Ўзбекистонга ушбу рейтингда 102-ўрин берилган.

Global Peace Index батафсил мана бу ҳаволада.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг