Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маҳбусни 40 йилдан сўнг турмадан мажбурлаб чиқаришди

Маҳбусни 40 йилдан сўнг турмадан мажбурлаб чиқаришди

Фото: «Lenta.ru»

Aргентинада маҳбус белгиланганидан 20 йил ортиқ умрини қамоқхонада ўтказди. Унинг қамоқ муддати 2001 йилда тугаган, аммо у кетишни истамаган, чунки борадиган жойи бўлмаган.

«Daily Mail» ёзишича, эркак 1979 йилда бизнесдаги ҳамкорини ўлдиришда айбдор деб топилган. Турмадалигида 75 ёшли Освальдо Лонгобуко бирор марта ҳам муддатидан олдин озод қилинишини сўрамаган. У белгиланганидан 20 йил ортиқ қамоқда ўтирди. Бироқ 12 апрель куни барибир қамоқхонани тарк этишга мажбур бўлди.

Қайд этилишича, Лонгобуко қамоқхонани ўз уйи деб билган. У ерда ўзини қулай ҳис қилган. Негаки турмадалик пайтида қариндош ва дўстлари билан барча муносабатларини узган.

«Турма — у ўзини хавфсиз ҳис қиладиган жой, озиқ-овқати, бошпанаси ва ижтимоий алоқалари бор. Аммо маҳбуслик ортиқ давом этиши мумкин эмас», — дейди Лонгобуконинг адвокати.

Маҳбуснинг айтишича, қилган жинояти учун жазони тўлиқ ўташи учун умрининг охиригача қамоқхонада қолмоқчи бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг