Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Афғонистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтяпти

Бугун Афғонистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтяпти

Фото: «Xinhua»

Бугун, 28 сентябрь куни тонгдан Афғонистонда президентлик сайловлари бошланди.

Мамлакатдаги энг юқори лавозим учун курашаётган номзодлар рўйхатида 18 кишининг номи кўрсатилган. Бироқ улардан икки нафари курашдан чиқиб кетгани учун афғонистонликлар 16 номзодга овоз беришади.

Номзодлар орасида Афғонистоннинг амалдаги президенти Ашраф Ғани ҳам бор. Кузатувчилар худди 2014 йилда бўлгани каби бу гал ҳам унинг асосий рақиби сифатида собиқ ташқи ишлар вазири, бош вазир Абдулла Абдулла номини кўрсатишмоқда.

Таҳлилчиларга кўра, уларга Хавфсизлик бўйича миллий дирекция собиқ раҳбари Раҳматулло Набил, афғон мужоҳидлари собиқ етакчиси Гулбиддин Ҳикматёр, дипломат, Афғонистоннинг Лондондаги элчиси бўлиб ишлаган Аҳмад Вали Масъуд жиддий рақиб бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг