Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путиннинг Зеленскийга муносабати қандай? Песков изоҳ берди

Путиннинг Зеленскийга муносабати қандай? Песков изоҳ берди

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков РФ раҳбарининг Украина президенти Владимир Зеленскийга муносабати ҳақида гапирди.

РИА «Новости»нинг ёзишича, Путин Зеленский билан алоқаларга ижобий тарзда қарайди.

Песков шунингдек, Россия президенти учун келишувларга эришиш музокаралардан муҳимроқлигини қистириб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил Путин билан жонли мулоқотда «Зеленский президентлиги ҳақида нима дейсиз?»  деган саволга у «бу комедия эмас трагедия»  дея таъкидлаган эди. Кейинги чиқишларининг бирида эса Украинада президент алмашуви «вазиятни ўзгартирмагани»дан нолиганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг