Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қизининг ниқобида қочишга уринган наркабарон қамоқхонада ўлик ҳолда топилди (видео)

Қизининг ниқобида қочишга уринган наркабарон қамоқхонада ўлик ҳолда топилди (видео)

Фото: «euronews»

Рио-де-Жанейрода маҳаллий наркобарон қизи ниқоби остида турмадан қочишга урингани ҳақида хабар берилганди. У ушбу воқеадан уч кун ўтиб ўз камерасида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «Медуза» хабар берди.

Қамоқхона маъмуриятининг маълум қилишича, 43 ёшли да Силва ўз жонига қасд қилган.

Клаувино да Сильва ўша куни уни кўришга келган 19 ёшли қизининг кўринишига киришга уринган: бунда силикон ниқоб, ясама соч ва қизининг пушти кийимидан фойдаланган.

Бироқ да Силванинг режаси амалга ошмай қўлга тушганди. Клаувину да Силва гиёҳванд моддалар савдоси учун 73 йил 10 ойга озодликдан маҳрум этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг