Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ўрмонларини хитойликлар ёққанми? Ҳиндистон Сибир ёғочига даъво қилмоқда

Россия ўрмонларини хитойликлар ёққанми? Ҳиндистон Сибир ёғочига даъво қилмоқда

Фото: «РИА Новости»

Сибир ва Узоқ Шарқда кесилаётган ёғочга Хитойдан сўнг Ҳиндистон ҳам даъво қила бошлади. Ҳинд делегацияси 11-13 августда Владивостокда бўлди ва ёғоч экспорти бўйича музокара олиб борди.

Ҳиндистон ички бозордаги ёғоч етишмовчилигини Россия ўрмонлари ҳисобига қондирмоқчи. Шу билан бирга ҳинд ҳукумати Россияда, хусусан Узоқ Шарқдаги қўшма корхоналарда фаолият юритаётган ҳиндистонлик ишчиларга қўшимча имтиёзлар жорий этилишини истаяпти.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Россия ёғочининг асосий харидори Хитой ҳисобланади. БМТ томонидан хабар қилинишича, ёғоч бозорининг 39 фоизи Хитойга тегишли. Ўз навбатида Россия ёғоч экспорти бўйича етакчилар сирасига киради.

Аммо Россия табиат вазири Дмитрий Кобилкин томонидан баёнот берилишича, яқин вақтлар ичида Хитойга ёғоч сотиш тақиқланиши мумкин. Вазирнинг сўзларига кўра Хитой томони ўрмонларни ноқонуний кесилиши ва қайта тикланиши муаммосини ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшиши лозим. Бироқ Россия - Хитой чегараси ҳаддан ташқари узун бўлгани боис ёғоч олиб чиқиб кетишда ноқонуний ҳаракатлар кузатилмоқда.

Россия бош прокуратураси томонидан хабар қилинишича, ўрмонлар ноқонуний кесилишини яшириш мақсадида атайлаб ўт қўйиб юборилиши эса Сибирда юзага келган ёнғинлар сабабларидан биридир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг