Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украиналик шахматчи мағлубият аламидан рақибини ўлдириб қўйди

Украиналик шахматчи мағлубият аламидан рақибини ўлдириб қўйди

Фото: «Яндекс»

Львовлик 33 ёшли йигит мунтазам шахмат ўйнаб турадиган пенсионерни ўлдириб қўйди, деб хабар берди «Рамблер».

Полиция талқинига кўра, йигит кекса рақибининг уйига меҳмонга келади. 82 ёшли мезбон галдаги шахмат партиясида ҳам ғалаба қозонгач, улар жанжаллашиб қолишади. Мағлубиятдан жаҳл отига минган меҳмон болға билан пенсионернинг бошига бир неча марта туширади.

Айни вақтда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳодиса сабабларини ўрганишмоқда.

Февраль ойида Викса (Нижегород области) шаҳрида 20 ёшли техникум талабасига компьютер ўйинидаги навбат туфайли шеригини ўлдиргани учун ҳукм ўқилганди. Тергов хулосаларига кўра, икки йигит компьютердаги ўйин тартибини келиша олишмаган. Оқибатда меҳмон мезбонга пичоқ билан ҳужум қилган. Шундан сўнг у қиймати 14 минг рублга тенг асбоб-ускуналарни ўғирлаб кетган. Олган жароҳатлари натижасида 23 ёшли йигит воқеа жойида вафот этган. Суд талабани тўққиз йилга озодликдан маҳкум этган. У жазони қатъий тартибли колонияда ўтамоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг