Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленскийнинг Қримни қайтариш режаси баҳоланди

Зеленскийнинг Қримни қайтариш режаси баҳоланди

Фото: president.gov.ua

Қрим парламенти вице-спикери Владимир Бобков Украинанинг Қрим ва Донбассни қайтариш режаси популистик қарашдан бошқа нарса эмас дея қайд этган.

«Бу сингари ҳар қандай баёнот фақат популистик ҳаракатдир ва биз аллақачон бу каби қарашларга ўрганиб қолганмиз. Буларнинг барчаси истеҳзони келтириб чиқаради», — деган Бабков. У Киевни «ёзув-чизув стратегиясини эмас», Донбассдаги урушни тўхтатиш мақсадини кўрсатиши кераклигини таъкидлади.

Аввалроқ, Украина президенти маъмурияти бошлиғи ўринбосари Руслан Рябошапка Киев 2020 йилга бориб йўқолган ҳудудларни қайта интеграция қилиш учун чора-тадбирлар пакетини ишлаб чиқиш режалаштираётганини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Қрим 2014 йили Киевдаги референдумда ҳокимият ўзгариши фонида Россияга қўшилган эди. Ўшанда 95 фоиздан ортиқ қримликлар Россияга қўшилиш истагини билдирганди. Украина, АҚШ, бир қатор Европа давлатлари ва бошқа мамлакатлар референдумни тан олмадилар. Шунингдек, ўша йили Донецк ва Луганск вилоятлари ҳам Киевдан мустақиллигини эълон қилган. Украина уларга қарша ҳарбий операциялар бошлайди. БМТ маълумотига кўра, ҳарбий операциялар натижасида 13 мингга яқин одам ҳалок бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг