Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тошкент–Андижон» пуллик йўли қурилиши 4,65 миллиард долларга тушади

«Тошкент–Андижон» пуллик йўли қурилиши 4,65 миллиард долларга тушади

Умумий узунлиги 314 км бўлиши айтилган «Тошкент–Андижон» пулли йўлини яратиш ишлари якунига етиб қолган.

Бу ҳақда Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида ташкил этилган «Инфраструктурадаги инвестицион лойиҳалар» мавзусидаги панел сессиясида транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев маълум қилди.

«Июн ойи охиригача биз техник-иқтисодий ишларни тугатамиз. Янги пулли йўл Тошкент ва бошқа ҳудудларни Фарғона водийси билан боғлашга ёрдам беради. Лойиҳанинг умумий узунлиги 314 км бўлиб, унинг қиймати 4,65 миллиард долларни ташкил қилади», – дейди Жасурбек Чориев.

У, шунингдек, нима учун транспорт тизимига сармоя киритиш муҳим эканлигига тщхталди.

«Биринчиси – иқтисодий ўсиш. Транспорт инфратузилмаси бизнесни бозор билан боғлаш, одамлар ва маҳсулотларни ташиш орқали иқтисодиётда асосий роллардан бирини ўйнайди. Инфратузилмани яхшилаш савдо, инвестициялар ошишига, янги иш ўринлари яратилишига ва албатта иқтисодий ўсишга ёрдам беради.

Иккинчиси – ишлаб чиқаришдаги самарадорлик. Транспорт тизими нархларни пасайтириб, йўлларни яқинроқ қилади. Бу айниқса икки томонлама денгизга чиқиши чегараланган Ўзбекистон учун жуда муҳим ҳисобланади.

Учинчиси – фойдаланиш имконияти. Транспорт тизимига инвестиция киритиш шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси учун муҳим хизматларга эга бўлишига ёрдам беради, иш кучи яратилади», – дейди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг