Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

ЙТҲга учраган ўқувчининг синф раҳбари ишдан олинди

ЙТҲга учраган ўқувчининг синф раҳбари ишдан олинди

Янги Наманган туманидаги 65-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 2 октябрь куни содир бўлган. Учинчи дарс вақтида инглиз тили фани ўқитувчиси дарс тугашига 10 дақиқа қолганда синфни тарк этган. Натижада уч нафар ўқувчи мактаб ҳудудидан чиқиб кетган.

Соат 15:20 атрофида улардан бири йўлнинг қарама-қарши томонига сув олиш учун ўтган. Қайтиш вақтида ўқувчини «Damas» русумли автомобиль уриб юборган.

Жароҳатланган ўқувчига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолатдан кейин мактаб масъулларининг фаолияти ўрганилиб, синф раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарига огоҳлантириш берилган, инглиз тили фани ўқитувчисига эса «ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланган.

Бошқарма таълим муассасаларида ўқувчилар хавфсизлигини кучайтириш, педагогларнинг хизмат вазифаларига масъулият билан ёндашиши ва дарс жараёнида болалар назоратини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилганини маълум қилди.

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring