Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Олтин нархи тарихий рекордни янгилади

Олтин нархи тарихий рекордни янгилади

Фото: MEC Mining

21 март кун бўлиб ўтган савдоларда олтин нархи тарихий рекордни янгилади. Comexдаги савдолар маълумотларига кўра, апрел фючерслари котировкалари бир троя унцияси учун $2225 гача ўсган (олдинги сессия ёпилишига +3 фоиз).

Тошкент вақти билан соат 15:20 да фючерс қиймати $2212,9 (+1,06 фоиз)ни ташкил этди.

АҚШ Федерал захира тизими асосий ставка 2024 йил охиригача сақланиб қолиши ҳақидаги прогнозини ўзгартирмаганидан сўнг, АҚШ доллари ва облигацияларнинг даромадгирлиги пасайди, деб ёзди Reuters.

ФЗТ 20 март куни ўтган йиғилишида фоиз ставкаларини аввалги — 5,25–5,5 фоиз даражасида сақлаб қолганди.

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring