Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Тошкентдаги уй аҳолиси дарҳол кўчирилди

Тошкентдаги уй аҳолиси дарҳол кўчирилди

Тошкентнинг Чилонзор тумани, «Наққошлик» МФЙ, Наққошлик кўчасида жойлашган уйда  авария ҳолат юзага келди. 

Мазкур манзилдаги кўп қаватли уйда ёриқлар пайдо бўлаётганлиги туман ҳокими С.Холхўжаев бошчилигидаги масъуллар ва ФВВнинг Тошкент шаҳар ва туман бўлими мутахассислари томонидан ўрганилиб, ҳолат инсонлар саломатлиги ва ҳаёти хавфсизлигига таъсир қилишининг олдини олиш мақсадида фуқароларни бошқа манзилларга кўчиришга қарор қилинган, дейилади ҳокимлик хабарида.

Ҳозирда ушбу хонадонларда яшовчи 104 нафар фуқародан 41 нафари яъни 15 та оила бошқа манзилларда истиқомат қилувчи яқинларининг хонадонларига кўчиб ўтмоқда. 17 та хонадонда яшовчи 63 нафар фуқаро эса вақтинча тураржой билан таъминланди.

Aйни пайтда мутасаддилар томонидан ушбу уй аҳолисини турар жой билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Маълумот ўрнида: Чилонзор туманидаги ушбу уй 1968 йилда қурилган бўлиб, унда жами 32 та хонадон мавжуд.

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring