Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

ЙПХ ходимига пора берган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЙПХ ходимига пора берган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото:«Xabar.uz»

3 ноябрь куни, Уйчи тумани ИИБ ЙҲХГ давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати катта инспектори Ўз.Р ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлимига билдирги орқали мурожаат қилган.

У шу куни Уйчи тумани марказида хизмат олиб бораётган вақтида, 1966 йилда туғилган фуқаро автомашинани тегишли ҳужжатларсиз бошқараётганлиги аниқланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилганлиги ва автомашинани жарима майдонига олиб кириб қўйганлигини, ҳайдовчи автомашинани жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига 1.000.000 сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилаётганлигини маълум қилган.

Ушбу ҳолат бўйича ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлими ва вилоят ИИБ ЖҚБ КИЖҚКБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида, Уйчи тумани Беруний МФЙ Беруний кўчасида жойлашган туман ИИБ ЙҲХГнинг жарималар майдончасида фуқаро туман ИИБ ЙҲХГ катта инспекторига 925.000 сўм пулларни пора тариқасида берган вақтида ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring