Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Эрдўғон мухолифатчи депутатни судга берди

Эрдўғон мухолифатчи депутатни судга берди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мухолифатдаги Жумҳурият Халқ партияси депутати Тунжай Ўзканни судга бериб, ўзига етказилган маънавий зарарни қоплашни талаб қилди. Бу ҳақда Туркия етакчисининг адвокати Ҳусайн Ойдин Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

«Измирдан сайланган депутат Тунжай Ўзканга нисбатан президент номига айтилган асоссиз ва ноўрин баёнотлари туфайли 250 минг турк лираси миқдорида (7,3 минг доллардан ортиқ) маънавий зарар ундириш тўғрисида даъво қўзғатилди». - деди адвокат.

Қайд этилишича, Анқара прокуратурасига ҳам давлат раҳбарини ҳақорат қилиш айблови билан ариза берилган.

Эрдўғон мунтазам равишда рақибларини судга беради ва у судларда ғалаба қозонган пулларини хайрия ишларига сарфлайди. Ўтган йили декабрда у мухолифатчи Ўзгер Ўзилдан 1,7 минг доллар миқдорида компенсация олиб, ҳайрия ишларига сарфлаганди. 

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring