Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Миллиардер Россия пойтахтини Сибирга кўчиришни таклиф қилди

Миллиардер Россия пойтахтини Сибирга кўчиришни таклиф қилди

Фото: РБК

Россиялик тадбиркор, миллиардер Олег Дерипаска Ғарб билан муносабатлар ёмонлашиб бораётган бир шароитда эътиборни Осиё билан ташқи алоқаларга қаратиш кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Дерипаска пойтахтни мамлакат шарқига кўчириш орқали Шарқий Сибирь инфратузилмасини ривожлантириш зарур, деди.

«Россия манфаатлари келгусида Осиёда ифодасини топишига аввалдан ишончим комил эди. Бу ерда, ёнгинамизда йиллик $18 триллионлик иқтисодиёт — Хитой бор. Бошқа рақамларни айириб ташласангиз, бу Европадагидан анча катта», — деди у Красноярскда ўтган иқтисодий форумда.

«Бошқариш тизимини алмаштириш керак. Доим айтганман: балки буни утопия деб ўйларсиз, агар манфаатларимиз Осиёда бўлса, унда Москвадаги пойтахт бизга нега керак? ...

Майли, пойтахтни кўчиришга тайёрмасдирмиз, ҳеч бўлмаса бошқарувнинг бир қисмини бу ерга (Сибирь назарда тутилмоқда — таҳр.) берайлик. Янги банклар, янги молия институтлари яратилади. Оддий нарсалар учун ҳам Москвага учаверишдан нима маъно», — деди у.

Миллиардер Украинадаги воқеалар ортидан Россияни камида уч йиллик жуда оғир инқироз кутаётганини ҳам таъкидлаган.

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring