Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Павел Дуровнинг даромади терговчиларни ҳайрон қолдирди

Павел Дуровнинг даромади терговчиларни ҳайрон қолдирди

Фото: PaySpace Magazine

Павел Дуров йиллик даромади 1 дирҳам (3,5 минг сўм атрофида) эканини айтди. Telegram асосчиси Парижда қўлга олинганидан ўзини сўроққа тутган терговчиларга шундай жавоб берган, деб ёзди Le Monde. Нашр таъкидлашича, терговчиларнинг «оғзи очилиб қолган».

«Павел Дуров — дарвеш. Ёки ўзини шундай кўрсатмоқчи», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Париж прокуратураси суд назорати остида Дуровни озодликка қўйиб юбориш учун 20 млн евро гаров пули сўраган, бироқ суд тўловни тўрт баробар қисқартирганди.

Дуровнинг (ҳақиқий) «молиявий ҳолати ҳисобга олинса», ўша белгиланган 5 млн евро гаров пули жуда оз, дейишмоқда журналистлар. Турли манбаларга кўра, Павел Дуровнинг бойлиги 9 – 15,5 млрд доллар атрофида.

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring