Полшада Украина учун қурол ишлаб чиқарадиган завод портлади
Скаржиско-Камиенна (Полша) шаҳридаги Mesko қурол заводида портлаш юз берди, деб хабар берди Wyborcza газетаси.
Mesko заводи қурол ва ўқ-дориларни, шу жумладан Украина учун ишлаб чиқаради.
2022 йил ноябрь ойида компания АҚШ Мудофаа вазирлиги билан Пентагон томонидан Украинага топширилиши керак бўлган Piorun ҳаво мудофаа тизимларини етказиб бериш бўйича шартнома тузди.
Корхона раҳбари Элизабиета Срениавсканинг сўзларига кўра, ракета ёқилғиси марказида портлаш содир бўлган, бир нафар корхона ходими ҳалок бўлган, яна бири жароҳатланган.
Портлаш сабаблари ҳозирча маълум эмас, газета ёзганидек, 2021 йилда ушбу заводда иккита портлаш содир бўлган, ҳар икки марта ҳам хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаган.
Воқеа ҳолатларини ўрганиш учун заводда махсус комиссия тузилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, портлашга ташқи кучлар аралашгани тасдиқланмаган.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter