Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Россия йил бошидан буён Украинада қанча жойни босиб олгани айтилди

Россия йил бошидан буён Украинада қанча жойни босиб олгани айтилди

Қарийб тўққиз ой давомида олиб борилган жанговар ҳаракатларда Россия Украинада 4700 квадрат километр ва 205 аҳоли пунктини эгаллаб олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди

Вазирлик 2025 йил 1 январдан 25 сентябргача бўлган даврдаги статистик маълумотларни келтиради. Россия армияси Донецк вилоятида энг кўп ҳудудни қўлга киритди: 3300 квадрат километр.

Яна 542 квадрат километр Харков вилоятида, 261 квадрат километр Запороже вилоятида, 223 квадрат километр Суми вилоятида, 205 квадрат километр Луганскда ва 175 квадрат километр Днепропетровск вилоятида эгалланди. 

2024 йил охирига келиб, Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов маълум қилганидек, 4500 квадрат километр ҳудуд ва 190 дан ортиқ аҳоли пунктлари Россия томонидан босиб олинган.

Аввалроқ Путин Украинада 700 мингдан оштқ россиялик аскар жанг қилаётгани ҳақида айтганди. 

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring