Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Shimoliy Koreya Rossiyaga ballistik raketalar yuborgan bo‘lishi mumkin

Shimoliy Koreya Rossiyaga ballistik raketalar yuborgan bo‘lishi mumkin

Foto: REUTERS

 

Йил охиригача Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 12 фоизга туширилади

Режага кўра, 2023 йил сўнггига қадар 127 минг 500 та оила камбағалликдан чиқарилиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда 1 млн. 200 минг камбағал оилалар рўйхати шакллантирилиб, “Онлайн маҳалла” электрон платформасига киритилган, энди уларни камбағалликдан чиқариш учун индивидуал иш олиб борилади, дейди Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фахриддин Ҳайитов.
Унинг таъкидлашича, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳар бир оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал дастурлар ишлаб чиқилган ва улар “Онлайн маҳалла” платформасига жойлаштирилган. Бундан ташқари, оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича регламент ҳам тасдиқланган.

“Йил якунига қадар республикамизда 127 минг 500 та оила камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражасини 12 фоизга тушириш чоралари кўрилмоқда”, деб айтган Фахриддин Ҳайитов.

Таъкидланишича, ушбу режалар “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида алоҳида вазифа сифатида белгиланган.

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring