Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ТИВ Хитой ва Бразилиядаги сув тошқинлари жабрдийдаларига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ТИВ Хитой ва Бразилиядаги сув тошқинлари жабрдийдаларига ҳамдардлик билдирди

Айни кунларда дунёнинг бир қанча ҳудудларида, жумладан, Хитой ва Бразилияда ҳам қаттиқ ёмғирлар ёғиши оқибатида сув тошқинлари содир бўлмоқда.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов ҳар икки давлатда одамлар ўлими билан боғлиқ сув тошқинлари содир бўлаётгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

«Хитой ва Бразилияда ўнлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган кучли ёғингарчиликларнинг ҳалокатли оқибатлари ҳақидаги хабарларни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

Ўзбекистон ТИВ номидан қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз ва барча жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз», – деб ёзади Б.Саидов. 

Эслатиб ўтамиз, Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида кучли ёмғир ёғиши ортидан келиб чиққан тошқинлар ҳукуматни 110 минг аҳолини эвакуация қилишга мажбур қилди. ОАВ хабарларига кўра, табиат ҳодисаси натижасида 36 та уй қулаган, 48 таси жиддий зарар кўрган. Бугунги кунга қадар тошқиннинг жами зарари 140 миллион юандан (19 миллион АҚШ доллари) ошгани айтилмоқда.

Бундан ташқари, кучли сув тошқини Бразилияни ҳам қамраб олган. 10 киши кучли сув тошқини қурбони бўлди. Яна 21 нафари бедарак йўқолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг