Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти, актёр Мурод Ражабов оғир хасталикдан кейин 74 ёшда вафот этди.

Мурод Ражабов 1971 йилда А. Н. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик институтининг актёрлик факултетини тамомлаган.

Мурод Ражабов кинодаги илк ролини 1973 йилда «Оловли соҳил» кинокартинасидан бошлаган.

У, шунингдек, «Темир хотин», «Улфатлар», «Супер келинчак» каби 50 дан ортиқ фильмларда суратга тушган.

Xabar.uz жамоаси марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг