Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

6,1 млн литр сифатсиз бензин сотилишининг олди олинди – Энергетика вазирлиги

6,1 млн литр сифатсиз бензин сотилишининг олди олинди – Энергетика вазирлиги

Фото: Xabar.uz

«Ўзенергоинспекция»нинг назорат-кимё лабораториялари томонидан нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида 91 ҳолатда айрим АЁҚШларда 6 млн 105 минг литр нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилишининг олди олинди», деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Бироқ вазирлик сифатсиз бензин айнан қайси ёқилғи қуйиш шохобчаларида аниқлангани, у АЁҚШларгача қандай етиб келгани, айбдорларга қандай жазо берилгани ҳақида лом-мим дейилмаган. «Ўзенергоинспекция» аниқланган камчиликлар тезда бартараф этилиши бўйича масъулларга кўрсамалар берилиб, уларнинг бажарилишини назоратга олгани маълум қилинган холос.

Аввалроқ, тўққиз ой давомида «Ўзэнергоинспекция» томонидан Ўзбекистондаги хусусий ёнилғи қуйиш шохобчаларида ўтказилган текширувлар давомида 9,15 млн литр сифатсиз бензин сотилишининг олди олингани айтилганди.

Йил бошида АИ-80 бензинини АИ-92 деб сотган «заправка»лар фош қилинганди.

2022 йилда республика миқёсида 299 та АЁҚШда 15 млн литр сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг