Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автотранспорт ойналарини қорайтиришга рухсатнома олиш онлайн бўлади

Автотранспорт ойналарини қорайтиришга рухсатнома олиш онлайн бўлади

2021 йил 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳам амалга оширилишига имконият яратилади. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилган.

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.

Қарор лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар:

  • автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш жараёнининг автоматлаштирилишини;
  • автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини;
  • ЯИДХПда фойдаланувчининг шахсий кабинетида шу фойдаланувчига тегишли бўлган автотранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар автомат тарзда жойлаштирилиши ва реал вақт режимида янгиланиб борилишини;
  • давлат хизмати кўрсатилганлиги учун тўланган тўловлар Давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими (кейинги ўринларда Ягона биллинг тизими деб аталади) орқали электрон тарзда амалга оширилишини таъминлаш топширилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига:

  • давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизмати кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатиш;
  • ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматини кўрсатиш бўйича маъмурий регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазолар қўллаш юкланмоқда.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг