Бензин нархи 9900 сўмгача. Тошкентда «Татнефть» АЁҚШи очилди (фото)
Россиядаги энг йирик АЁҚШ тармоқларидан бири ҳисобланган «Татнефть» компанияси Ўзбекистон бозорига кириб келиши ҳақида хабар бергандик. Ўшанда илк АЁҚШнинг тантанали очилиш маросими Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида Ташкент-Нурафшон йўлининг 5-километрида бўлиб ўтганди.
«Татнефть» Тошкент шаҳри, Қоратош, 8 «а» кўчасида ҳам автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасини очди.
АЁҚШда Россияда ишлаб чиқарилган Аи-95, Аи-92, дизель ёнилғиси ҳамда «ТАНЕКО»нинг юқори сифатли Аи-100 бензинини, шунингдек Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Аи-80 бензинларини сотиш йўлга қўйилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter