Cybertruck «сохта девор»да имтиҳон қилинди (видео)

Ютубер Кайл Пол Teslaнинг тўлиқ автопилот тизими (FSD)ни синовдан ўтказди. Хўш, у тизимни алдай олдими ёки бўлмаса машина йўл дейилган нарса аслида сохта девор эканини топиб таққа тўхтадими? Видеода кўрамиз.
Tesla Model Y электромобилининг FSD тизими эскироқ (12.5.4.2) ва HW3 компютери ўрнатилган версияси деворни пайқамай, унга урилишига сал қолди.
FSD тизими янги (13.2.8) ва яхшиланган HW4 қурилма ўрнатилган Cybertruck эса имтиҳонда яхши ўтди: деворни вақтида пайқаб тўхтади.
Бу шундан далолатки, Teslaнинг тўлиқ автопилот тизими, эскиларига нисбатан, янги машиналарида яхшироқ ишламоқда. Юқоридаги каби синовлар жуда муҳим, чунки Teslaнинг мақсади машиналарини тўлиқ автопилотга ўтказишдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter