Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат экология қўмитаси 10 та электромобиль сотиб олди

Давлат экология қўмитаси 10 та электромобиль сотиб олди

Фото: Экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси биринчилардан бўлиб хизмат машина паркига 10 дона  электромобиль харид қилди.

Қайд этилишича, келажакда кўмитанинг барча хизмат машиналарини электромобилларга алмаштириш ва уларни муқобил энергия манбалари ҳисобидан қувватлаш тизимини жорий қилиш режалаштирилган.

Аввалроқ Электромобилларга оид қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилиб, унга кўра, бюджет ташкилотлари ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар хизмат автомобиллари паркининг 2025 йилга қадар камида 10 фоизигача, 2030 йилга қадар 100 фоизи электромобилларга алмаштирилиши кўзда тутилгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг