Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Французлар русларнинг машинасидан суперкар ишлаб чиқаришди (Фото)

Французлар русларнинг машинасидан суперкар ишлаб чиқаришди (Фото)

Фото: «MPM Motors»

Французларнинг «MPM Motors» компанияси «Erelis» спорткариягона нусхада электр версиясини чиқарди. Бу ҳақда 15 июнь куни «Российская газета» хабар берди.

Таъкидланишича, «Erelis» — русларнинг «Tagaz Aquila» модели нусхаси. «MPM Motors» фирмаси Париж яқинидаги заводида автомобиль ишлаб чиқаради.

Автомобиль 136 от кучига эга кучли электрмотор ҳамда 42 кВт·ч ҳажмли аккумулятор билан жиҳозланган. Машина бир марта қувватлантирилгандан сўнг 300 км йўл босади.

Бундан ташқари, электромобиль тилла ранг радиатор панжараси ва янги чироқлар билан безатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг