Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гибрид Chevrolet Equinox нархлари эълон қилинди

Гибрид Chevrolet Equinox нархлари эълон қилинди

Автомобиднинг энг муҳим афзаллиги унинг янги гибрид тизимидир, дейилади UZAUTO MOTORS хабарида.

Юмшоқ гибрид старт-стоп тизими билан ишлайди. Ушбу автомобилларда оддий стартер ўрнига кучли қувватли мотор-генератор ўрнатилган. У секинлашганда электр энергиясини ишлаб чиқариб, юқори қувватли аккумуляторни зарядлайди. Ички ёниш двигатели оддий генераторни айлантириш учун камроқ энергия сарфлайди ёки умуман сарфламайди.

Янги гибрид тизими айнан электрмобилнинг электр режимида ишлай олмаса ҳам, у шунга ўхшаш гибрид бўлмаган версияларга нисбатан шаҳарда ҳам, магистралда ҳам ёқилғи самарадорлигини оширишни таъминлайди. Айнан ушбу тизим сабабли ёқилғи сарфи сезиларли даражада камаяди ва 100 км учун 7,01 литрни ташкил қилади.

Chevrolet Equinox MY2022 (2022 йил модели)

  • 5T LS FWD комплектация: 250 732 510 сўм;
  • 0T 1LT FWD MH комплектация: 338 260 870 сўм;
  • 0T 1LT AWD MH комплектация: 365 217 391 сўм;
  • 0T 3LT AWD MH комплектация: 391 304 348 сўм.

Бу нархларга ҚҚС ҳам қўшилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг