Американинг GM компанияси ойна тозалагичларни деб 682 мингта машинасини чақириб оляпти

Американинг «General Motors Co.» компанияси ойна тозалагичлардаги бузилишлар эҳтимолидан келиб чиқиб, 682 мингта автомобилини чақириб олмоқда.
Чақирувга тушган машиналар — 2014 ва 2015 йилда чиқарилган Chevrolet Equinox ва GMC Terrain кроссоверлари.
Ойна тозалагичлар ўрнатилган жойда ҳосил бўладиган занг бузилишга олиб келиши, тозалагичларнинг ишламай қолиши йўл-транспорт ҳодисасига сабабчи бўлиши мумкин, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter