Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғиждувонда даҳшатли автоҳалокат. Вафот этганлар бор

Ғиждувонда даҳшатли автоҳалокат. Вафот этганлар бор

Жорий йилнинг 6 июль куни соат 17.15ларда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида автоҳалокат рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бериб ўтди.

Ушбу туманда истиқомат қилган 58 ёшли М.А. бошқарувидаги «Lacceti» русумли автомашинани Зарангари маҳалласида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган Поскати қишлоғида яшаган 59 ёшли А.Р. бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада иккала автомашина ҳайдовчилари ҳамда «Cobalt» автомашинасининг йўловчиси 54 ёшли Р.С.лар жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар. «Lacceti» автомашинасининг уч нафар йўловчилари жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар. Шунингдек «Lacceti» автомашинасининг 1 нафар ва «Cobalt» автомашинасининг беш нафар йўловчиларига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг