«Hyundai Elantra» ишқибози машинасидан айрилиш арафасида
Банклар томонидан автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун берилаётган кредит имкониятларидан фойдаланиб, тўловларига келганда пайсалга солиш ҳолатлари учрамоқда. Бундай ҳолларда банк юристлари ҳам жим ўтиришмайди, албатта.
Мурод (қарздор исми ўзгартирилган) ҳам «Капиталбанк» орқали «Elantra» сотиб олди. Олдинига тўловларни ойма-ой тўлашга ҳаракат қилди, лекин орадан озгина вақт ўтиб, қарзларини тўламай қўйди. 177 млн. сўм кредит қарзи бўйича иш судга оширилиб, ундирув автомашинага қаратилиши белгиланди.
Бюронинг Балиқчи туман бўлими ходимлари томонидан қарздор огоҳлантирилган, бироқ қарзини тўламагач, «Hyundai Elantra» жарима майдонига олиб кириб қўйилган. Ҳозирда автомашинани электрон онлайн аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter