Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИО ходимининг қонуний талабини бажармаган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди

ИИО ходимининг қонуний талабини бажармаган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди

Жорий йилнинг 10 апрел куни соат 12:50 ларда Самарқанд шаҳар Бўстонсарой ва Амир Темур кўчалари чорраҳасида вилоят ИИБ ЙҲХБ ва ДСЭОМ ходимлари томонидан фуқаро Ж.Б. бошқарувидаги «Спарк» русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, карантин даврида автомашинада ҳаракатланишга махсус рухсатнома тақдим этиш сўралганида ҳайдовчи ходимларнинг қонуний талабларини бажармасдан автомашинасини қарама-қарши йўналишда бошқариб, номаълум томонга кетиб қолган.

Самарқанд шаҳар маъмурий суди томонидан Ж.Б.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар жорий йил 27 апрелда кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузар Ж.Б.га Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 194-моддаси 1-қисми ва 128-5-моддаси 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг