Метан заправкаларда чеклов жорий этилади
Ўзбекистонда 17 ноябрдан автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларининг хизмат кўрсатиш графигига вақтинчалик, куннинг маълум, яъни кечки ва тунгги вақтлари оралиғида чекловлар жорий қилинади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, графиклар маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда тасдиқлангани туфайли, жойларда АГТКШ иш вақти фарқланиши мумкин.
Чекловдан мақсад биринчи навбатда табиий газ етказиб берилиши муҳим ҳисобланган аҳоли, шифохона, мактаб ҳамда мактабгача таълим ташкилоти каби аҳамиятга эга муассасалар, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқарувчи йирик станцияларнинг табиий газ таъминотида барқарорлигини таъминлашдан иборат.
«Ҳурматли истеъмолчилар, вактинчалик чеклов чоралари ҳаво ҳарорати бироз кўтарилгунга қадар давом этади хамда АГТКШ тез орада аввалги тартибда ишлаш режимига ўтишини маълум қиламиз» дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter