Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Метан заправка»ларга киритилган чекловлар юмшатилди

«Метан заправка»ларга киритилган чекловлар юмшатилди

Фото: «Xabar.uz»

Бугундан «метан заправка»лар режа-график асосида иш фаолиятини давом эттиради.

«Ҳудудгазтаъминот» хабарига кўра, 15 декабрдан Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларидаги АГТКШлар фаолиятига киритилган қўшимча чекловлар юмшатилди ва улар маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида иш фаолиятини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Энергетика вазирлиги ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Ўзбекистонда барча метан заправкаларига чеклов киритилишини маълум қилганди. Унга кўра, дастлаб метан заправкалари соат 6:00 дан соат 15:00 га қадар ишлаши белгиланган бўлса, кейинроқ уларнинг иши 12:00 гача қисқартирилди. Қолаверса, сўнгги кунларда мамлакатдаги АГТКШларнинг тенг ярими умуман ишламаётгани маълум бўлган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг