Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда чиқариладиган автомобиллар нархи маълум қилинди

Навоийда чиқариладиган автомобиллар нархи маълум қилинди

Навоий вилоятидаги эркин иқтисодий ҳудудда «Navoiy – motors» қўшма корхонаси барпо этилиши ҳақида хабар берилганди.

Умумий қиймати 12 миллион АҚШ долларига тенг бўлган «Navoiy – motors» Ўзбекистон-Австрия қўшма корхонаси юртимиз автомобилсозлик саноатида янги имкониятлар яратишни ҳамда янги даврни бошлаб беришни мақсад қилган, дейилади «Navoiy Today» хабарида.

Хитой давлатининг «Oshan» бренди остида ишлаб чиқариладиган автомобилларни эндиликда шу ернинг ўзида йиғиш ва ички бозорга чиқариш режалаштирилмоқда.

– Айни пайтда завод қуриш ишлари жадал давом этмоқда. Йил якунига қадар мазкур ишлар тўлиқ якунланиб, автмобиллар йиғиш ва сотиш ишларини ҳам бошлаб юбориш кўзда тутилган. Автомобиллар нархи тахминан 13 минг АҚШ долларидан 30 минг АҚШ долларигача бўлиши кутилмоқда, – дейди корхона раҳбари Шерзод Мўминов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг