Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда бир ҳафтада 33 та чиройли рақам сотилди

Ўзбекистонда бир ҳафтада 33 та чиройли рақам сотилди

Тошкент шаҳрида савдога қўйилган чиройли авторақамлар.

Фото: «Nuz.uz»

Чиройли авторақамлар Ўзбекистон ғазнасига қанча даромад келтиргани маълум қилинди. Ўзбекистон товар хомашё биржаси махсус ахборот порталида маълум қилинишича, 2018 йил 5 мартдан 11 мартигача бўлган давр мобайнида биржанинг онлайн аукционлари орқали 33 та автомобиль рақам белгилари сотилган.

Хабарда чиройли рақамларнинг 28 таси жисмоний шахсларга, 5 таси эса юридик шахсларга сотилгани айтилади. Уларнинг савдосидан давлат ғазнасига жами 409 миллион сўмни тушган.

Аввал хабар берганимиздек, энг кўп чиройли рақам Тошкент ва Тошкент вилоятида сотилган. Жами тузилган битимлар 33 фоизи мазкур ҳудуд ҳиссасига тўғри келади. Сотилган чиройли рақамларнинг 18 фоизи Фарғона вилоятига тегишлидир. Андижон ва Самарқанд вилояти харидорлари 15 фоиздан шартномаларни расмийлаштирган. Қолган вилоятларнинг биргаликдаги улуши 19 фоизни ташкил этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг