Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилмалар яратилади

Ўзбекистонда электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилмалар яратилади

Қуёш технологияларини қўллаган ҳолда электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилмалар яратилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, вазирлик ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан энергия сақлаш тизимига эга бўлган қуёш фотоэлектр тизими орқали маҳаллий электр тармоғи билан параллел ҳолда ишлайдиган электромобилларни тез зарядлаш қурилмаси ишлаб чиқилади ва барча ҳудудларда жорий этилади.

Бунинг натижасида, республикада ўрнатилган ҳар бир тизим йилига 32 минг кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 950 та электромобилларни зарядлаш имконияти яратилади ҳамда 11,2 минг куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 19,8 тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг