Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда EXEED премиум йўлтанламасларининг сотуви бошланди: комплектация ва нархлар

Ўзбекистонда EXEED премиум йўлтанламасларининг сотуви бошланди: комплектация ва нархлар

Йўлдаги EXEED автомобиллари замонавий дизайни билан эътиборни жалб қилади, юқори даражадаги хавфсизликни таъминлайди, ҳайдовчи ва йўловчилар қулайлиги ҳақида қайғуради, қизиқарли ва технологик ечимлар тўкинлиги билан қувонтиради.

24 июнда Asaka Motors компанияси EXEED брендига мансуб премиум автомобиллар тақдимотини ўтказди. Бу автооиланинг тўлиқ ҳажмли, флагман VX йўлтанламаси, ўртача ҳажмли TXL модели ва ихчам LX модели тақдим этилди.

«Бугун эътиборингизга Asaka Motors конвееридан чиққан илк EXEED йўлтанламасларини тақдим этамиз. Автомобиллар йирик узелли йиғув технологияси бўйича Сирдарёдаги заводда ишлаб чиқарилган, уни Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил май ойида ишга тушириб берганди. Келажакда тўлиқ циклдаги ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва дилерлик тармоғи билан бутун республикани қамраб олишни режалаштирганмиз.

Эндиликда бизнинг автоҳаваскорларимиз ҳам премиум тоифадаги автомобилларни манфаатли нархларда сотиб олишлари ва сотувдан кейинги юқори сифатли хизмат кўрсатишдан фойдаланишлари мумкинлигидан мамнунмиз», — деди Asaka Motors бош директори Аваз Жалилов.

Тадбирнинг фахрли меҳмонлари Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Ҳуррам Тешабоев ва EXEED заводининг Хитойдаги бош директори Жефф Лю бўлдилар.

EXEED VX тўлиқ ҳажмли йўлтанламаси: ҳайбатли ва салобатли

Бу моделнинг технологиклиги ва замонавий дизайни келажак автомобили концепциясини ўзида тўлиқ акс эттиради. Двигател қуввати – 249 о.к. 100 км.га ёқилғи сарфи – 7,3 литрдан бошлаб. Етти ўринли салон пастдан иситиш ва ҳаво алмашинувига эга 3 қатор қулай чарм ўриндиқлардан иборат. Иккинчи ва учинчи қаторлар бир текис ётқизилиши мумкин, буни саёҳат ихлосмандлари юқори баҳолайдилар. Рақамли ускуналар панели иккита мултимедиа HD-дисплейдан иборат бўлиб, сенсор панелига ва ҳайдовчи учун олд ойнага ахборотни чиқарувчи проекwияли дисплейга эга.

EXEED VX илғор хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган, жумладан:

  • автоматик фавқулодда тормозланиш. Тестлар кўрсатишича, EXEED VXнинг тормоз йўли, 100 км/с. тезликдан пасайганда, атиги 36,8 метрни ташкил қилади;
  • кўринмас ҳудудлар назорати тизими;
  • мослашувчан круиз-назорат, у йўлда хавфсиз масофани сақлаб юради;
  • яқинлашиб келаётган автомобил тўғрисида огоҳлантириш функцияси.

EXEED VX йўлтанламасининг нархи 654 000 000 сўмдан бошланади.

Ўртача ҳажмли EXEED TXL: салобатли ва ишчан

EXEED TXL модели йўлда ўзининг ёрқин авангард экстерери билан ажралиб туради. Двигател қуввати 186 о.к., 100 км.га ёқилғи сарфи – 6,4 литр.

Сифатли аэродинамика туфайли, бу модел ёқилғини тежаб сарфлайди ва салоннинг шовқиндан ажойиб ҳимоясини таъминлайди. Интеллектуал тизим ҳавони ионлаштиради ва агар зарарли аралашмалар меъёрдан ошиб кетган бўлса, хабар йўллайди.

Йўлтанламас экстремал ноқулай йўлларда ҳайдовчига кўмаклашади: тикка тепаликда ўриндан хавфсиз қўзғалишда ёрдам беради, пастга тушишда эса, тормоз тизими устидан назоратни ўз зиммасига олади. Яна EXEED TXL яқинлашиб келаётган соҳибини радиатор панжарасидаги логотип пириллаши билан кутиб олади.

EXEED TXL йўлтанламасининг нархи 516 000 000 сўмдан бошланади.

Ихчам EXEED LX: ёшларбоп ва ўта замонавий

EXEED LX дадил, ғайратли дизайн ва майин ҳамда кескин чизиқларнинг ноодатий уйғунлиги билан ажралиб туради. Двигател қуввати – 147 о.к. 100 км.га ёқилғи сарфи – 6,6 литрдан бошлаб. Салон чарм билан қопланган ва рақамли бошқарув ҳудуди билан жиҳозланган. EXEED LX ҳайдовчи ва йўловчилар қулайлиги ҳақида қайғуради: икки ҳудудли иқлим назорати бир-биридан мустақил равишда салонда қулай ҳароратни созлаш имконини беради. Ҳаво айниқса, интеллектуал тизимнинг ўзи маназара люкини ёпади.

EXEED LX нархи 340 000 000 сўмдан бошланади.

EXEED.uz сайтида тест-драйвга ёзилиш ва EXEED йўлтанламаслари ҳақида кўпроқ ахборот олиш мумкин.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Telegram:  t.me/UzbekistanEXEED

Instagram: @exeed_uzbekistan

Тезкор алоқа: 998 555 030 209

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг