Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахт кўчаларидан бирида ҳаракат чекланади

Пойтахт кўчаларидан бирида ҳаракат чекланади

Фото: «Xabar.uz»

Йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 16 сентябрь соат 11:00 га қадар Яшнобод тумани Мухтор Ашрафий кўчасининг Фарғона йўли кўчасидан Алимкент кўчасигача бўлган қисми бўйлаб ҳаракатланиш йўлнинг битта чизиғи орқали амалга оширилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

«Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг