Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пропискага «боғлаб қўйилган» хизматлар сони камаяди

Пропискага «боғлаб қўйилган» хизматлар сони камаяди

«Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун қўйилди.

Унга кўра, 2021 йил 1 мартдан бошлаб фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан ҳамда юридик шахсларнинг почта манзилидан (жойлашган еридан) қатъи назар:

  • фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш (никоҳдан ўтиш, туғилганликни қайд этиш ва бошқа),
  • никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш,
  • хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш,
  • тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтиш,
  • транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш экстерриториал тамойил бўйича амалга оширилиши таклиф этилмоқда.

Ҳозирда ушбу хизматлар фуқароларнинг доимий яшаш жойларида кўрсатилмоқда.

Муҳокамада қатнашиш учун қуйидаги ҳаволага ўтишингиз талаб этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг