Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қамчиқ довони вақтинча ёпилди — ЙҲХХ

Қамчиқ довони вақтинча ёпилди — ЙҲХХ

Гидрометрология марказининг 2023 йил 15 февралдаги 111-сонли бюллетенига асосан қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.

Шу сабабли 15 феврал куни соат 22:30 дан, А-373 «М-39 а/й Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш» автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмининг 228-253 км.лар оралиғида 16 феврал куни соат 01:30 дан қор кўчкиси хавфи борлиги сабабли, Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

Довон йўли очилиши бўйича қўшимча хабар берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг