Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси мамлакатларда ҳайдовчилик имтиҳони энг қийин?

Қайси мамлакатларда ҳайдовчилик имтиҳони энг қийин?

Фото: РИА Новости

AutoviaTest маълумотларига кўра, Греция ва Япония B тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий имтиҳонлар энг қийин мамлакатлар саналади — жавобларнинг 97-95 фоизини тўғри топиш талаб этилади.

Грециядаги назарий тест вариантли жавобларга эга 30 та саволдан иборат бўлиб, уларни бажариш учун 35 дақиқа ажратилади. Имтиҳондан муваффақиятли ўтиш учун камида 29 та саволга тўғри жавоб бериш шарт. Мазкур синов йўл белгилари, чорраҳалардан ўтиш қоидалари, ҳаракатланишдаги имтиёзлар, тезлик чекловлари ва автомобиль хавфсизлиги каби кенг қамровли мавзуларни ўз ичига олади.

Қизиғи шундаки, бўлажак ҳайдовчиларга нисбатан бундай юқори талаблар Грецияда йўл хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар ҳамон сақланиб қолаётган бир вақтда амал қилмоқда. Масалан, 2023 йилда мамлакатда ҳар 100 000 аҳолига йўл-транспорт ҳодисаларида ҳалок бўлганларнинг тахминан 6,1 нафари тўғри келган. Бу Европа Иттифоқи бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори бўлса-да, 2000 йилдаги вазиятга қараганда сезиларли даражада яхшиланган. Демак, қатъий имтиҳонлар секин-аста бўлса-да, ўз самарасини бермоқда.

Бироқ имтиҳонни муваффақиятли топшириш йўл ҳаракати хавфсизлигининг фақат бир қисмидир. Бу борада автомобилларнинг техник созлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга, чунки айрим маркаларда носозликлар бошқаларига қараганда анча кам учрайди.

Японияда эса назарий имтиҳондан ўтиш учун 95 фоизлик кўрсаткич талаб этилишидан ташқари, ҳайдашнинг амалий қисмига ҳам жуда қатъий мезонлар қўйилган. Ҳозирда ушбу мамлакат ҳайдовчиларнинг яна бир тоифаси — илгари йўл ҳаракати қоидаларини бузган 75 ёшдан катта бўлган автомобилчилар учун талабларни янада кучайтирмоқда.

Ҳайдовчиликка назарий имтиҳонлар энг мамлакатлар (топ-10, AutoviaTest):

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг