Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расман! Авторақамлар учун тўловлар миқдори оширилмоқда

Расман! Авторақамлар учун тўловлар миқдори оширилмоқда

Ички ишлар вазирининг буйруғига кўра, 2023 йил 1 ноябрдан эътиборан бир қатор тўловлар оширилмоқда, деб хабар берди Расул Кушербаев.

Унга кўра қуйидаги янги тўлов миқдорлари белгиланган:

  • Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари(РЎДРБ) учун БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида (амалда БҲМнинг 1,5 миқдори);
  • Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида (амалда БҲМнинг 75 фоизи);
  • Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида (амалда БҲМнинг 1 баравари);
  • Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида (амалда БҲМнинг 50 фоизи миқдорида).

Шунингдек:

  • йўқотилган бир дона ёки бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги бир жуфт РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида ундирилади;
  • йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида ундирилади;

РЎДРБни ўн икки ой муддатдан сўнг яна бир йил муддатга сақлаганлик учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида ундирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг