Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Садир Жапаров Қирғизистоннинг биринчи автобусини синовдан ўтказди

Садир Жапаров Қирғизистоннинг биринчи автобусини синовдан ўтказди

Фото: КирТАГ

Қирғизистоннинг «Beles.КG» МЧЖ корхонаси мамлакатда йўловчи автобуси ишлаб чиқарган илк маҳаллий компания бўлди. Давлат раҳбари Садир Жапаров Чу вилоятига ташрифи чоғи автобусларни шахсан бошқариб, синаб кўрди.

Таъкидланишича, замонавий намунадаги «Beles» автобусларига дизел двигателлар ўрнатилган бўлиб, экология бўйича Евро-5 стандартига жавоб беради.

«Яқин кунларда автобус намуналари лаборатория-полигон синовларидан ўтказиш учун чет элга юборилади, шундан сўнг саноат миқёсида ишлаб чиқариш бошланади», — дейилади Қирғизистон ҳукумати хабарида.

Айтилишича, «Beles»нинг навбатдаги автобус намунаси электр двигателли бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг