Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сергелида даҳшатли ЙТҲ. «Кобальт» қарама-қарши йўлга чиқиб кетди

Сергелида даҳшатли ЙТҲ. «Кобальт» қарама-қарши йўлга чиқиб кетди

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Бугун, 26 июль куни соат 07.20да Сергели тумани Биродарлик кўчасида «Кобальт» русумли автомобиль ҳайдовчиси 55 ёшли Александр З. иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. «Кобальт» 33 ёшли Камал Н. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомобиль билан тўқнашди.

ЙТҲ натижасида «Нексия» русумли автомобиль йўловчиси 34 ёшли Артур Б. олган тан шикастлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

«Нексия» ҳайдовчиси 33 ёшли Камал Н. ва уч нафар йўловчилар (25 ёшли Зинур М., 30 ёшли Павел Р., 27 ёшли Дмитрий Н.), «Кобальт» ҳайдовчиси 55 ёшли Александр З. ва 55 ёшли йўловчи Марина К.лар тан жароҳатлари олган бўлиб, тиббий ёрдам учун мурожаат қилган.

ЙТҲ сабаби: «Кобальт» русумли автомобиль ҳайдовчиси қарама-қарши ҳаракат йўлига чиқиб кетган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг