Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Суперкарларнинг отаси» сотилмоқда — камида 3 млн доллар (фото)

«Суперкарларнинг отаси» сотилмоқда — камида 3 млн доллар (фото)

Фото: RM Sotheby’s

АҚШдаги RM Sotheby’s аукционида 1971 йилда ишлаб чиқарилган Lamborghini Miura SV супекари сотувга қўйилди. Ноёб машина савдоси 3-3,5 миллион доллар фойда келтириши кутиляпти.

Фото: RM Sotheby’s

Lamborghini Miura — ушбу италян брендини дунёга танитган илк модел. Уни жаҳондаги биринчи суперкар ҳам дейишади — ёрқин ва бетакрор дизайн, ҳашаматли салонга эга.

Фото: RM Sotheby’s

1966–1971 йиллар давомида Lamborghini Miura машиналари 760 та атрофида ишлаб чиқарилган, ҳозир 1 миллион доллардан арзонга топилмайди. Юқорида сотувга қўйилган модел эса чандон қиммат, чунки атиги 150 дона ишлаб чиқарилган SV финал туркумига мансуб.

Фото: RM Sotheby’s

Lamborghini Miura SV суперкарига 4,0 литрли V12 мотори ўрнатилган (янгиланиб 385 от кучигача етказилган). Соатига 290 километр тезликда ҳаракатланиб, ўз даврининг энг тезюрар серияли ишлаб чиқарилувчи машинаси, дея эътироф этилган.

Булардан ташқари, Miura SV ҳозирги замонга мос технологиялар асосида ишланиб, бошқарилиши енгиллашди. Қолаверса, унда (ўтмишдошларидан фарқли равишда) кондиционер ҳам бор.

Фото: RM Sotheby’s

Суперкар икки марта реставрация қилинган, иқлим-назоратли гаражда сақланган. Турли ретро-шоуларда мукофотларни ютган. Ярим асрлик тарихи давомида атиги 40 000 километр йўл босган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг