Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тонировка» бўйича нималар ўзгарди?

«Тонировка» бўйича нималар ўзгарди?

Ҳукумат қарори (635-сон, 09.10.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 июлдаги 547–сон қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган ўзгартиришга кўра:

  • N1 ва N2 тоифадаги юк ташувчи автотранспорт воситаларининг орқа ён ойналарини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ҳамда олд ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражада;
  • М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш)га рухсат берилди.

Шунингдек, М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари орқа ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари жисмоний шахслар учун 1 млн 115 минг сўм этиб белгиланди (илгари 2 млн 230 минг сўм бўлган).

Автотранспорт воситаларининг тегишли тоифалари билан бу ерда танишинг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг